Ўрмон фонди ерларини ижара асосида бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги ВМҚ-993-сонли “Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тартибга солинган.
Тизимнинг яратиш мақсадлари
Тизимни яратиш ва жорий қилишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Ўрмон фонди ерларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;
- Ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ерларида янгидан барпо этилган ва камида бир йилгача бўлган муддатда парваришланган ўрмонлар жойлашган ерларни ижарага олиш ҳуқуқини электрон аукцион (кимошди савдолари) асосида сотиш;
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон аукционда ўрмон фонди участкасини (унинг бир қисмини) ижарага олиш бўйича аризаларни қабул қилиш;
Ўрмон хўжалиги соҳасида:
- Кимошди савдолар асосида ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш ва ғолибларни аниқлаш учун қаратилган жараёнларга четдан аралашувларни бартараф этиш;
- Ҳар хил турдаги қоғозбозликларга чек қўйиш;
- Қўмита фаолиятини рақамлаштириш;
- Жойлардан олинадиган маълумотларнинг автоматлаштирилган тартибда тўпланиши, уларнинг ишончли, тўлиқ ва аниқ бўлишига эришиш.
Тизимнинг яратиш вазифалари
Тизимни яратиш ва жорий қилишдан асосий мақсадлари қуйидагилар:
- Ўрмон хўжалиги соҳасида ижарага бериш учун электрон аукционга қўйиладиган ўрмон фонди участкалари майдонларининг прогноз кўрсаткичларини 100% етказиш.
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг ўрмон фонди участкасини (унинг бир қисмини) электрон аукцион асосида ижарага олиш бўйича таклифларни 100% электрон шаклда қабул қилиш.
- Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш бўйича келиб тушган таклифлар, ҳамда расмийлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатлар учун сарфланадиган вақтни 30% қисқартириш.
- Ижарага бериш мумкин бўлган ўрмон фонди участкаси ҳудудларини ва уларнинг координаталари бўйича тизимли таҳлиллар олиб бориш.
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелдаги “Ўрмон тўғрисида”ги Қонуни ЎРҚ-475-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сонли “Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли “Рақамли Ўзбекистон - 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли “Республикасида Ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги ВМҚ-993-сонли “Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори;
Аукционда қатнашиш учун оферта
Мен, Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ташкиллаштирилган аукционда иштирок этиб, унда ижарага олиш ҳуқуқини кимошди савдолари асосида сотишга қўйилган лотни сотиб олишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон ва 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарорлари ва уларнинг иловаси билан тасдиқланган Низомлар билан танишиб чиқдим, шунга кўра, электрон онлайн-аукционда иштирок этишда уларда белгиланган тартиб ва талабларига риоя қилиш бўйича мажбуриятни оламан. Агарда мен, аукционда ғолиб бўлиб, юқоридаги Низомда кўрсатилган муддат ичида лот учун белгиланган 2021 йил учун ижара тўловини тўлиқ тўламаган тақдиримда, мен томондан тўланган закалат пули “O’RMONTEXNOSERVIS” давлат унитар корхонаси (кейинги матнда “оператор” деб юритилади) ихтиёрида қолишига қарши эмасман ва мазкур закалат пули юзасидан судларда даъвогар бўлмайман. Мен, аукционга қўйилган ижара ҳуқуқи буюртмачининг буюртмасига асосан сотилаётганлиги ҳақида ҳабардорман, шунга кўра, буюртмачи томонидан юқоридаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аукцион тўхтатилса, ёки бекор қилинса, ёхуд ижара ҳуқуқи (лот) ёки унинг бир қисми аукциондан олинса, шунингдек буюртмачи буюртмасида кўрсатилган маълумотлар ишончлилиги (ишончсизлиги) бўйича менга зарар етказилса, бу учун оператор жавобгар бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирилдим. Мени электрон почта манзилимга оператор томонидан юборилган хатлар, юборилган вақтда расман мен томондан қабул қилганлигини тасдиқлайман ва ушбу электрон хатларни ўз вақтида ўқимаганлигим учун, оператор жавобгар эмас. Мен, ҳисобимни тўлдиришда, банк ва бошқа электрон тўлов тизимлари томонидан кўрсатилган хизматлар учун, тариф бўйича комиссион тўлов олинишига қаршилик билдирмайман. Мен, аукцион ғолиби деб топилган тақдиримда, юқоридаги Низомда белгиланган муддатдан кечиктирмасдан, лотнинг аукционда шаклланган нархдаги 2021 йил учун ижара тўловини ҳисобимдан тўлиқ тўлаш ёки тўловни рад этиш тугмасини босиб тасдиқлаш мажбуриятини оламан. Агар менинг таклифим, аукцион ғолибининг таклифидан бир қадам орқада бўлиб, ғолиб юқоридаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда аукцион объекти учун тўловни амалга оширмаса, ёки тегишли тартибда сотиб олишни тасдиқламаса, ёки юқоридаги Низомда белгиланган тартибда иштирокчилар қаторидан чиқарилса, мен берган таклифим бўйича лотнинг қийматини тўлиқ тўлашим ёки тўловни рад этиш ҳақидаги тугмани босган холда операторга ҳабар бериш мажбуриятини оламан. Мен, оператор томонидан ташкиллаштирилган аукционда иштирок этишда электр энергияси ва сув таъминоти учун тўловдан, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловдан ҳамда суд ҳужжати ва бошқа органларнинг ҳужжатлари бўйича ижро иши юзасидан қарздор бўлсам Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш шунингдек, хусусийлаштириладиган кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган жамиятлар устав фонди (устав капитали)даги давлат улушларини, давлат мулкини ҳамда ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш ҳуқуқи юзасидан ташкиллаштирилган электрон онлайн-аукционларда иштирок эта олмаслигим ҳақида огоҳлантирилдим. Мен, электрон танловларда иштирок этиш учун юқоридаги Низом талабларига мувофиқ хаққоний маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини оламан. Мен, электрон танлов ғолиби деб топилган тақдиримда, электрон танлов якунланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида тегишли қарорни расмийлаштириш учун буюртмачига мурожаат қилиш мажбуриятини оламан.